Линклар

logo-print

Миср хавфсизлик кучлари Ал-Фатҳ масжидини исломчилардан тозалади


Миср хавфсизлик кучлари Қоҳирадаги Ал-Фатҳ масжидини ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсийнинг исломчи тарафдорларидан тозалади.

Хавфсизлик кучлари масжидга кириб олган одамлардан бир қанчаси ҳибсга олинганини маълум қилди.

Ундан олдин хавфсизлик кучлари масжид минораларига қарата ўт очгани ва масжиддаги одамларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани хабар қилинган эди.

Томонлар ўртасидаги тўқнашув ҳукумат жума кунги тўқнашувларда 173 одам нобуд бўлганини эълон қилганидан кейин бошланди.

Чоршанба куни хавфсизлик кучлари Мурсий тарафдорлари Қоҳирада ташкил қилган иккита чодирлар лагерини тозалаганидан кейин бошланган норозиликлар ва тўқнашувларда 750 дан ортиқ одам ўлгани айтилмоқда.

Мурсий дохил Мусулмон Биродарлиги ҳаракати кундалик норозилик акцияларини давом эттиришни ваъда қилди.

Ҳукумат эса Мусулмон Биродарлиги ҳаракатини қонун доирасида тарқатиб юбориш масаласи кўрилаётганини билдирди.

Бош вазир вазифасини вақтинча бажараётган Ҳазем Ал-Беблави қонунни бузганлар билан ҳеч қандай ярашув бўлмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG