Линклар

Россиянинг Омск вилоятида “Полесье-8” йўловчи ташувчи теплоходи ва баржа тўқнашиб кетгани оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 47 киши тан жароҳати олди.

Иртиш дарёсида содир бўлган бу ҳалокатда аввалроқ саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумотларга кўра, теплоход капитани қонидан 1 промилле алкогол топилган ва у ушланган.

Шанба куни Омскдан 10 километр нарида содир бўлган кема тўқнашуви натижасида теплоход чўкиб кетди. Ҳалокат чоғида унинг бортида 56 киши 52 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG