Линклар

logo-print

Ўзбек боксчиси Баҳодир Мамажонов яна ғалаба қозонди


Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов промоутери Донг Кинг билан.

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов промоутери Донг Кинг билан.

Бокснинг WBA йўналиши бўйича енгил вазндаги жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Баҳодир Мамажонов 17 август куни Юта штатининг Солт Лейк Сити шаҳрида америкалик боксчи Райнелл Гриффинга қарши рингга тушиб, рейтинг жангида рақибини мағлубиятга учратди.


Бу 25 ёшли Баҳодир Мамажоновнинг Донг Кинг промоутерлигида ўтказадиган биринчи жангдир.

Шанба кунги ғалабадан сўнг Баҳодир Мамажонов 15 та жангдан 14 тасида ютган, битта ўйинни бой берган.

Мамажоновнинг рақиби - ню-орлеанлик боксчи Райнелл Гриффин (Rynell Griffin) эса 25 та жангда 7 марта ғалаба қилган, 17 марта ютқазган.


2013 йилнинг 12 апрел куни Невада штатидаги жангда Баҳодир Мамажонов кубалик Анжело Сантанани мағлуб қилганидан кейин дуёнинг энг машҳур промоутери Дон Кинг у билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG