Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:14

Европа Иттифоқи Миср билан муносабатини қайта кўриб чиқмоқчи


Европа Кенгаши Президенти Ҳ.В.Пумпей (ч) ва Европа Комиссияси Президенти Х.М.Баррозо.
Европа Кенгаши Президенти Ҳ.В.Пумпей (ч) ва Европа Комиссияси Президенти Х.М.Баррозо.
Мисрда зўравонликлар давом этаётган бир пайтда Европа Иттифоқи (ЕИ) бу мамлакат билан муносабатини қайта кўриб чиқишни режаламоқда.

Якшанба куни эълон қилинган баёнотда Европа Кенгаши Президенти Ҳерман Ван Пумпей ва Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо Мисрдаги барча томонни зўравонликлардан тийилишга ва оғир-босиқ бўлишга чақирган.

Ҳужжатда Европа Иттифоқи бир неча кун ичида Миср билан муносабатни “зудлик билан кўриб чиқади” ва “зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган чоралар қабул қилади”, дейилган.

Сўнгги тўрт кун давомида Миср хавфсизлик кучлари билан ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 750 дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Қон тўкилганига қарамай, Мурсий тарафдорлари норозилик намойишлари давом этишини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG