Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

Довоний : Эрон уранни бойитиш учун 18 мингта центрифуга ўрнатган


Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги вакили Фаридун Аббосий-Довоний.
Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги вакили Фаридун Аббосий-Довоний.
Эрон уранни бойитиш учун 18 минг дона центрифуга ўрнатган.

Буни Эроннинг Атом энергетикаси агентлиги раҳбари лавозимини тарк этган Фаридун Аббосий-Довоний шанба куни эълон қилди.

ISNA ахборот агентлигининг Довонийга таяниб хабар қилишича, ҳозир Эронда IR-1 русумидаги 17 минг та эски русумдаги центрифуга бор.

Улардан 10 мингтаси ишламоқда ва етти мингта центрифуга ишга шай ҳолатда турибди.

Довоний яна бир минг дона замонавий центрифуга фойдаланишга тайёрлаб қўйилгани ва улар ишга тушганда уранни бойитиш жараёни ҳозиргидан кўра бир неча марта тезроқ бўлишини қўшимча қилган.

Эроннинг янги сайланган Президенти Ҳасан Руҳоний собиқ Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солеҳийни Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги вакили этиб тайинлади.

АҚШ ва Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол тайёрлашга уринаётганликда айблаган.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG