Линклар

БМТ нинг инспектор гуруҳи якшанба куни Сурия пойтахти Дамашққа борди.

Уларининг вазифаси Сурияда давом этаётган фуқаролар урушида кимёвий қуроллар қўлланилганини аниқлашдан иборат.

БМТ вакилларининг Сурияда икки ҳафта бўлиши режаланган.

20 нафар мутахассисдан иборат гуруҳга швециялик олим Аке Селлстром бошчилик қилмоқда.

Сурияда урушаётган томонлар бир-бирини кимёвий қуролдан фойдаланганликда айблаган.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда 28 ойдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида шу кунгача 100 мингдан зиёд одам нобуд бўлган.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ҳукумати БМТ мутахассисларининг мамлакатга келишига апрел ойидан бери рухсат бермаётган эди.

БМТ вакиллари кимёвий қуроллар қўлланилгани иддао қилинган Ҳалаб шаҳри яқинидаги Хон Ал-Ассал ва номи ошкор қилинмаган иккита жойда текширув ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG