Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:35

Ижтимоий фикр: Ўзбекистонликларнинг 99 фоизи Каримовдан мамнун


Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўнгги сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 99.1 фоизи президент Ислом Каримовни “барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат олдида турган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишнинг кафили”, деб ҳисоблайди.


“Ижтимоий фикр” марказига кўра, олти йил аввал бундай фикрдаги фуқаролар 98,5 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 90 фоизи “Ўзбекистон мустақиллик йилларида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ёрқин натижаларга эришди”, “Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топди”, дея фикр билдирган.

Эришилган ютуқлар эса, сўров қатнашчиларига кўра, Ўзбекистондаги тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, демократик-ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг мустаҳкам асослари яратилгани, демократия, сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари ва бозор иқтисодиёти тамоилларига амал қилинаётганидир.

Шунингдек, респондентларнинг тўқсон фоизидан кўпроғи мустақиллик йилларида яшаш шароитлари анча яхшиланганини айтиб, Ўзбекистон фуқароси эканлигидан фахрланишини билдирган.

Мазкур сўров Ўзбекистондаги қанча одам фикрини акс эттириши маълум эмас.

Ўзбекистон ичкарисидаги кузатувчилар эса “Ижтимоий фикр” ўтказган ушбу сўров натижалари холислигини шубҳа остига олишади.

Тошкентда истиқомат қиладиган инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулла Тожибой ўғли “Ижтимоий фикр” ўтказган сўров натижалари Ўзбекистондаги реалликдан анча узоқ эканини айтади.

- Президент Ислом Каримов халқни 23 йилдан буён қўрқувда ушлаб келяпти. У ўта жоҳил. Бу давр ичида халқни сиёсий онги, сиёсий савияси пасайиб кетди. Ўтган йилларда аҳолини яшаш шароити яхшиланди, дейиш бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни пайтда ҳозир халқ орасида ҳукумат тепасида ўтирган Каримовгина мамлакатни бошқара олади, бошқаси келса тинчлигимиз бузилади, деган фикрлар ҳам шаклланган. Чунки халқ 23 йилдан буён қўрқув остида ушлаб турилибди, - дейди Абдулла Тожибой ўғли.

Озодлик боғланган айрим ўзбекистонликлар фикрлари ҳам “Ижтимоий фикр” томонидан кенг жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилаётган сўровга тескаридай туюлади.

- Менинг билишимча, халқнинг ярми Каримовдан недаволен. Яшаш қийин бўляпти. Бир ҳовуч пулдорларга ҳаёт яхши. Лекин камбағалларга жуда қийин. Бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ кенгайиб боряпти, - дейди сурхондарёлик Шуҳрат.

Айни пайтда “Ижтимоий фикр” маркази ўтказган сўров натижалари Gallup халқаро омма фикрини ўрганиш маркази ўтган ўтказган сўров хулосасига яқинроқ.

Gallup маркази ўтказган сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг 65 фоизи ўзларини бахтиёр, деб ҳисоблашларини айтишган.

Ўзбекистонда "бахтсизлар" эса, Gullup марказига кўра, бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG