Линклар

Бангкокда қотиллик содир этганликда гумонланган ўзбек қўлга олинди


Қотилликда гумонланган С.Собиров (қора кийимда) жасад жойланган чемоданни қаерга ташлаганини полиция ходимларига кўрсатаётган пайт.

Қотилликда гумонланган С.Собиров (қора кийимда) жасад жойланган чемоданни қаерга ташлаганини полиция ходимларига кўрсатаётган пайт.

Таиланд пойтахти Бангкокда қиз ўртоғини ўлдириб, жасадини чемоданга жойлаб сувга ташлаган ўзбекистонлик қўлга олинди.

Таиланд полицияси Ўзбекистон фуқароси Собиржон Собиржонов (Таиланд матбуотида: Sobiyon Sobirjonov) жума куни қўлга олингани ва айбига иқрор бўлганини 17 август куни эълон қилди.

Полиция маълумотига кўра, 23 яшар Собиржонов 24 яшар Лайло Нилуфар (Таиланд матбуотида: Lyla Nilufar) билан бир йил давомида интим алоқада бўлиб бирга яшаб келган.

Қотиллик содир этилишига Собиржонов Нилуфарнинг онасидан қарз олгани ҳақидаги жанжал сабаб бўлган.

Сабиржоновнинг иддао қилишича, тортишув пайтида Нилуфар Собиржоннинг онасини ҳақорат қилганидан кейин у қизни урган. Зинадан йиқилган қиз ўша жойда ўлган.

Таиланд полициясига кўра, жиноятни яшириш учун Собиржонов эртасига чемодан сотиб олиб қизнинг жасадини парчалаб чемоданга жойлаган. Кейин чемоданни таксида Пхра Ҳанонг (Phra Khanong) каналига олиб бориб ташлаган.

Бангкок полицияси бошлиғи генерал-лейтенант Камронвит Тхупкрачанг (Kamronwit Thoopkrachang) жиноят тафсилотини билиш учун такси ҳайдовчиси қидирилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG