Линклар

logo-print

Алексей Навальний кичик каналлар дебатида қатнашишдан бош тортди


Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний Москва мэри лавозимига номзодлар ўртасидаги дебат асосий телеканалларда намойиш этилмас экан унда иштирок этмаслигини айтди.

Якшанба куни ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилган баёнотида Навальний кичик теле ва радио каналлар орқали эфирга узатилган учта дебат тажрибасидан келиб чиқиб, бундай баҳсларда қатнашгандан кўра бевосита сайловолди кампанияси олиб бориш фойдали, деган хулосага келганини билдирган.

Навальний “Москов Доверие” телеканалида душанба кунига белгиланган дебатда қатнашмаслигини эълон қилди.

Мухолифат номзоди дебатлар ТВ-Центр, Эхо Москви каби йирик каналларда ўтказилса, унда албатта иштирок этишини урғулади.

Москва мэри Сергей Собянинг битта ҳам дебатда қатнашмади.

Москва мэри лавозими учун сайлов 8 сентябрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG