Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:37

Амур дарёси суви сатҳи тарихий максимум даражага кўтарилди


Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги Амур дарёси суви сатҳи тарихий максимум, яъни, нейтрал даражадан 642 сантиметрга кўтарилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўлими маълумотига кўра, 20 – 25 август кунлари Амур дарёси сувининг сатҳи 650 – 700 сантиметрга етиши мумкин.

Ҳозир Хабаровск ўлкаси ва Амур вилоятида 31 минг аҳоли яшайдиган қарийб олти мингта уйни сув босган.

Сибир минтақасида табиий офатдан азият чеккан Амур аҳолиси учун гуманитар ёрдам йиғилмоқда.
XS
SM
MD
LG