Линклар

Душанба куни БМТ экспертларидан иборат махсус гуруҳ Суриядаги қуролли можарода кимёвий қурол ишлатилганига оид иддаоларни текшира бошлади.

Швециялик кимёвий қурол бўйича мутахассис Аке Селлстром бошчилигидаги махсус гуруҳ Дамакшққа якшанба куни етиб келди. Экспертлар гуруҳи учта ҳудуд, жумладан мамлакат шимолидаги Алеппо шаҳри яқинидаги қишлоқни бориб кўришади.

Кимёвий қуроллар бўйича экспертлар келишидан аввал Сурия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файзал Мекдад Associated Press билан суҳбатда Дамакшқ ҳукумати БМТ терговчиларига қўлдан келганча кўмаклашишини билдирди.

Ғарб қўллаб-қувватлаётган Сурия мухолифатининг ҳарбий қаноти матбуот котиби Лоай ал-Микдад ҳам БМТ миссиясини олқишлади, лекин улар ўтказган текширув муваффақиятли бўлишига шубҳа билдирди.

БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Роберт Серри ўтган ой Хавфсизлик кенгаши олдида қилган чиқишида БМТ мутахассислари Суриядаги фуқаровий урушда кимёвий қурол қўлланилганига оид 13 хабар келиб тушганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG