Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ўсмир футболчилар эронлик тенгқурларини мағлуб этди


Ўзбекистоннинг футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси якшанба куни эронлик тенгқурларига қарши нарозат-ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Тошкентнинг “ЖАР” стадионида ўтган ушбу учрашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги голларга Иборҳим Абдуллаев ва Изатилла Абдуллаевлар муаллифлик қилишди.

Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари Тошкентда яна икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Ушбу беллашувлар Нуралиев шогирдлари учун шу йилнинг октябр ойида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал босқичи олдидан тайёргарлик вазифасини ўташи айтилмоқда.

U-17 Жаҳон чемпионати Бирлашган Араб Амирликларида 17 октябр - 8 ноябр кунлари бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG