Линклар

Бугун ўз қаллиғини ўлдирганликда айбланаётган жанубий африкалик олти карра паралимпиада чемпиони Оскар Писториусга расман айблов эълон қилинади.

Претория шаҳри суди Писториусга нисбатан қасддан қотиллик содир этиш айбловини расман илгари суриши ва маҳкама санасини белгилаши кутилмоқда.

Ногирон спортчи шу йилнинг феврал ойида 29 ёшли модел Рива Стинкампни ўлдирганликда айбланмоқда.

26 ёшли Писториус 14 феврал куни ваннахона ичида бўлган Стинкампга эшик ортидан туриб тўрт марта ўқ узганига иқрор бўлган.

Бироқ у буни тасодиф эканлиги, чунки қаллиғини уйни тунагани кирган босқинчи, деб ўйлаганини иддао қилмоқда.

Иккала оёғи йўқ спортчи Оскар Писториус махсус металлдан тайёрланган протезлар ёрдамида халқаро мусобақаларда иштирок этиб келган ва Жанубий Африкада қаҳрамон ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG