Линклар

logo-print

Мисрда зўравонликлар давом этмоқда. Ўтган ҳафтадан бери 820дан ортиқ одам қурбон бўлди


Ўтган ҳафта хавфсизлик кучлари билан собиқ президент Мурсий тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 830 одам ҳалок бўлди.

Ўтган ҳафта хавфсизлик кучлари билан собиқ президент Мурсий тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 830 одам ҳалок бўлди.

Мисрнинг Синай яриморолида рўй берган ҳужум оқибатида камида 24 полициячи ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Хавфсизлик идоралари расмийларига кўра, полициячилар Ғазо билан чегарадош Рафаҳ шаҳри яқинида ҳужумга дуч келган.

Миср ҳарбийлари 3 июл куни президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатиб, қамоққа олганидан кейин жанггари гуруҳлар Миср хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар кўламини оширган.

Сўнгги ҳужум якшанба куни Қоҳира четида Мурсий тарафдорларининг ҳибсда бўлган 36 нафари мунозарали вазиятда ҳалок бўлганига оид воқеа баҳсларга сабаб бўлаётган пайтда рўй берди.

Мурсийни қўллаб-қувватловчи Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати маҳбуслар полиция машинасида ҳаво етишмасдан нобуд бўлганини айтмоқда.

Ички ишлар вазирлиги эса, маҳбуслар бир полициячини гаровга олганидан кейин уларга қарши кўз ёшини оқизувчи газ ишлатилиши натижасида, бўғилиб ўлганини айтмоқда.

Ўтган ҳафта хавфсизлик кучлари билан собиқ президент Мурсий тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 830 одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG