Линклар

Сноуден билан алоқа қилган журналистнинг ҳамёстиғи Лондон аэропортида қўлга олинди


Журналсит Гленн Гринвалд билан Рио Де Жанейродан учиб келган Дэвид Миранда Ҳитроу аэропортида тўққиз соат ушлаб турилди.

Журналсит Гленн Гринвалд билан Рио Де Жанейродан учиб келган Дэвид Миранда Ҳитроу аэропортида тўққиз соат ушлаб турилди.

Ҳозирда қочқинликда юрган АҚШ разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга алоқадор журналистнинг фуқаровий шериги якшанба куни Лондоннинг Ҳитроу аэропортида қўлга олинди.

Хабарларга кўра, Рио Де Жанейродан учиб келган Дэвид Миранда Британиянинг террорчиликка қарши кураш қонуни асосида, тўққиз соат давомида ҳибсда ушлаб турилган. Миранда Британияда чиқадиган "The Guardian" газетасида, Сноудендан олинган маълумотлар асосида АҚШнинг жаҳон бўйлаб кузатув дастурлари ҳақида мақола эълон қилган Гленн Гринвалднинг биржинсли шеригидир.

"The Guardian" Интернет саҳифасида ўз ҳамёстиғининг қўлга олингани ҳақида ёзган Гринвалдга кўра, Миранданинг қўл телефони, компьютерлари ва флэш картлари мусодара қилинган.

"The Guardian" газетаси эълон қилган баёнотида, Миранданинг қўлга олинишидан “таассуф” билдириб, Британия расмийларидан зудлик билан изоҳ беришларини талаб қилди.

Бразилия ҳукумати бир неча йилдан бери Гринвалд билан бир жинсли никоҳда бўлган Миранданинг қўлга олинганидан “жиддий ташвиш” бидириб баёнот эълон қилди.
XS
SM
MD
LG