Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:55

Каъбапўшни тўқиш компютерлашди


Каъбапўшни тикиш учун 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилади.
Каъбапўшни тикиш учун 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилади.

Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Каъба биносини ўраб турган ғилоф-каъбапўшни тўқиш жараëни компютерлашди. Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз шу пайтгача механик дастгоҳларда тўқилиб келган, араблар кисва деб атайдиган каъбапўшни тўқиш жараëнини тўла компютерлаштириш тўғрисида махсус фармойишни имзолади.



Бу ҳақда Озодликка билдирган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурга кўра, бу Ислом дунëсиннг илм ва тараққиëтга очиқлигига мисол бўлди.

1927 йили Саудия Қироли Абдуллоҳ фармони билан Маккада ташкил қилинган фабрика Каъба биносини ўртиш учун ғилоф тикиб келади.

Санъатшунослар исломий санъат ва каллиграфия намунаси деб билган кабъапўш ундан аввал Мисрда махсус тўқилиб келтирилар эди.

1964 йили Саудия тахтига ўтирган қирол Файсал Маккадаги фабрикани модернизация қилиб, ўз даври учун мукаммал бўлган тўқув дастгохларини ўрнаттирди.

Бу тўқув дастгоҳлари ëрдамида фабриканинг 250 нафар ишчиси бир йил мобайнида ипак ва зардўзидан иборат каъбапўшдан иккитасини тайëрлаган.

Бир каъбапўш ҳар йили Зулҳижжа ойинининг ўнинчи кунида Қурбон ҳайити арафасида Каъба биноси устига ўртилган.

Яна бир каъбапўш эса резерв сифатида ҳар эҳтимолга қарши олиб қўйилган. Қоидага кўра ҳожилар Арафот тоғида турган кунда, Маккадаги Каъбаи муаззаманинг ғилофи янгиланади.

Жорий қоидага кўра, ҳар йили Арафа куни Каъбанинг кисваси янгиланиб, эскиси ечиб олинади.

Эски кисва эса парча-парчаларга бўлиниб, Саудия қироли назарига нойил бўлган муҳтарам меҳмонларга ҳадя қилинади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари¸ Шайх Абдулазиз Мансур ҳам бир йил мобайнида Каъбани ëпиб турган матодан бир парчасини совға сифатида олган мусулмонлардан бири.

Озодлик билан суҳбатда Шайх Абдулазиз Мансур кабъапўшнинг исломий дунëда тутган ўрнидан гапирди:

- Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уни араблар “Кисватул Каъба” ҳам дейди. Форс тилида Каъбапўш дейди. Биз энди ўзбек тилида Кисва ҳам деяверамиз, Каъбапўш ҳам деяверамиз. Байтуллоҳни ҳар йили арафа куни устига ëпиладиган, эски ëпинчиғини олиб ташлаб янгисини ëпади. Бир йил ичида ўша янгисини тайëрлашади. Ҳақиқатан биз ўқиганмиз ҳам. Ëзилган бу нарса. Журналларида кўрган эдик олдин. Мисрлик бир оила ҳам ҳаттотлик санъатига эга, ҳам наққошлик, ҳам тикувчилик касбини эгалланган жуда моҳир тикувчилар шуни тайëрлашар эди. Ҳозир Саудиянинг ўзида тайëрланади. Ҳозирги фан-техника тараққий этиб, энди уни қўлда майдалаб, қийналиб тикиб ўтириш эмас, энди электроник йўл билан янги услубда тайëрлашадиган бўлибди деб эшитдик. Кисва бир йил Каъбанинг устида тургани учун у табаррук бўлиб қолади. Табаррук бўлгандан кейин шундай ташлаб юборилмайди¸- дейди Шайх Абдулазиз Мансур Озодлик билан суҳбатда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:47 0:00
Бевосита линк


Каъбанинг ғилофини алмаштириш маросими

Қоидага кўра, ҳожилар Арафотда турган кунда, Маккадаги Каъбаи муаззаманинг ғилофи янгиланади.

Бомдод намозидан сўнг Маккадаги каъбапўш фабрикасининг 30 нафар ходими Масжидул ҳарам ва Масжидун набавий алайҳиссалом мулозимлари ҳамроҳлигида каъбапўшни янгилаш маросимини бажаришади.

Ҳар йили, Қурбон ҳайитдан бир кун аввал Каъбанинг янги кисваси тантанали равишда Бану Шайба уруғига тақдим этилади.

Бану Шайба уруғи ўн бешинчи асрдан буён Каъбаи муаззамага хизмат қилиш, унинг эшикларини очиш, ёпиш ва тозаликда сақлаш ишларига масъулдир.

Арафа куни Каъба ходимлари кисвани замзам суви билан ювиб, сўнг уни Каъбанинг устига ёпиб қўйишади.

Қимматбаҳо санъат асари

Саънатшунослар назарида каъбапўш исломий санъат ва каллиграфия намунасидир.

Бир дона каъбапўш тўқиш учун 5 млн 333 минг доллар сарфланиши айтилади. Каъбапўш тўлиқ ипакдан бўлиб, зарҳал олтин иплар билан тикилган ояти карималар билан безатилади.

Каъбапўшни тикиш учун 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилади.

Каъбапўшнинг безаги учун Қуръони Каримнинг 16 ояти ва муборак калималар ҳуснихат билан ёзиб чиқилади.

Каъбапўшнинг умумий юзаси 16 қисмдан иборат бўлиб, бўйи 14 метр, эни 45 метрни ташкил қилади ва Каъбани тўрт томондан эшиги сатҳигача тўлиқ ёпиб туради.

Каъбани ғилоф билан ўртиш Ҳазрати Иброҳимдан қолган суннат экани ривоят қилинади.

Ровийларга кўра Каъба қадим замонларда палма япроғидан тўқилган бўйра билан ëпилган.

Муҳаммад (С.А.В.) ҳаётликларида каъбапўш Яманда тайёрланган. Халифа Умар замонига келиб каъбапўш Мисрда тўқиладиган бўлди.

1927 йили Саудия қироли Абдуллоҳ бу қоидани ўзгартириб, каъбапўшни ўз мамлaкатида тўқилишини жорий қилди.
XS
SM
MD
LG