Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Суриядаги мутахассисларга "тўлиқ кириш ҳуқуқи"ни беришга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияга борган БМТ махсус гуруҳига текширилиши керак бўлган ҳудудларга “тўлиқ кириш ҳуқуқи”ни беришга чақирди.

Бир неча ойга чўзилган музокаралардан сўнг Сурияда кимёвий қурол ишлатилганига оид текширувларни олиб боришга рухсат олган 20 кишилик БМТ экспертларидан иборат гуруҳ якшанба куни Дамашққа етиб келиб, душанба куни ўз ишини бошлади.

Экспертлар гуруҳи учта ҳудуд, жумладан, мамлакат шимолидаги Ҳалаб (Алеппо) шаҳри яқинидаги қишлоқни бориб кўришади.

Расмий Дамашқ ва мухолиф кучлар бир-бирини кимёвий қурол ишлатганликда айблаб келади.

БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Роберт Серри ўтган ой Хавфсизлик кенгаши олдида қилган чиқишида БМТ мутахассислари Суриядаги фуқаровий урушда кимёвий қурол қўлланилганига оид 13 хабар келиб тушганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG