Линклар

logo-print

Оқ Уй Дэвид Мирандани сўроқ қилишни сўрамаганини билдирди


Рио Де Жанейродан учиб келган Дэвид Миранда (ўнгда) Ҳитроу аэропортида тўққиз соат ушлаб турилди.

Рио Де Жанейродан учиб келган Дэвид Миранда (ўнгда) Ҳитроу аэропортида тўққиз соат ушлаб турилди.

АҚШ ҳукумати Британиядан маҳфий маълумотни сиздирган Эдвард Сноуденга алоқадор журналистнинг фуқаровий шеригини ҳибсга олишни сўрамаганини билдирди.

Рио Де Жанейродан Лондонга учиб келган Дэвид Миранда якшанба куни Британиянинг террорчиликка қарши кураш қонуни асосида тўққиз соат давомида ҳибсда ушлаб турилган.

Миранда Британияда чиқадиган "The Guardian" газетасида АҚШнинг жаҳон бўйлаб кузатув дастурлари ҳақида мақолалар эълон қилган Гленн Гринвалднинг бир жинсли шеригидир.

Гринвалднинг мақолалари АҚШ разведкаси собиқ ходими Эдвард Сноуден тарафидан сиздирилган махфий маълумотлар асосида ёзилган.

Сноуден айни дамда Россияда вақтинча бошпана топган. АҚШ ҳукумати уни ватанига қайтариб, махфий маълумотни очиқлаган учун жиноий жавобгарликка тортмоқчи.

Оқ Уй Мирандани ҳибсга олиш учун Лондонга сўров юбормаганини, бироқ Британия АҚШ ҳукуматини Миранда Лондонда ушланишидан огоҳлантирганини билдирди.
XS
SM
MD
LG