Линклар

Американинг Wyndham Hotel Group меҳмонхона ширкати Ўзбекистон пойтахтида ўзининг биринчи меҳмонхонаси очилаётганини эълон қилди.

Wyndham Hotel Group ширкатининг Ramada Tashkent номли меҳмонхонаси собиқ The Park Turon (Ленинград) меҳмонхонаси ўрнида очилади.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, 120 та номердан иборат беш юлдузли меҳмонхонада бизнес маркази, 150 кишига мўлжалланган анжуман ва банкет зали, бассейн, кафе ва бар меҳмонларга хизмат кўрсатади.

Wyndham Hotel Group дунёнинг 67 давлатида 7410 та меҳмонхонага эга бўлган Wyndham Worldwide ширкатлар гуруҳига киради.

Шу йилнинг май ойида 46 мамлакатда 500 дан ортиқ меҳмонхонага эга бўлган АҚШ нинг Hyatt Hotels ширкати Ўзбекистон пойтахтида ўзининг биринчи меҳмонхонаси очилишини эълон қилган.

Hyatt Regency Tashkent номли меҳмонхона 2015 йил январ ойида ишга туширилиши режаланган.

Ўтган йил май ойида эса Британиянинг InterContinental Hotels Group ширкати Тошкентдаги InterContinental меҳмонхонаси фаолиятини тўхтатган эди. Бунга инглиз ширкати ўзбекистонлик ҳамкорлари билан бино таъмири масаласида келиша олмаганини сабаб ўлароқ кўрсатганди.
XS
SM
MD
LG