Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:05

Тожикистон Бадахшонда Афғонистон билан чегарани вақтинча ёпди


Тожикистон Афғонистон билан чегарадош бўлган Бадахшон вилоятидаги чегарани вақтинча ёпди.

Бунга Афғонистон ҳудудида аҳоли орасида вабо касаллиги тарқалгани сабаб бўлди.

Тожикистон Чегара қўшинлари матбуот котиби Хушнуд Раҳматуллаев сешанба куни журналистларга Афғонистон билан чегара душанба кунидан бери ёпиқ эканини маълум қилди.

Раҳматуллаевга кўра, чегара Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўровига кўра вақтинча ёпилган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Аъзам Мирзоев Афғонистон чегарасига яқин минтақаларда вабо тарқалишининг олдини олиш учун пофилактика чоралари кўрилганини билдирди.

Тожикистон ва Россиядаги ахборот агентликлари ўтган ҳафта Афғонистоннинг Бадахшон минтақасида яшовчи тахминан 1500 одам вабо касаллигига чалинганини хабар қилган. Улардан бири вафот этган, қарийб 40 киши оғир аҳволда ётибди.
XS
SM
MD
LG