Линклар

Тожик мухолифати раҳбарларидан бири ва таниқли журналист Додожон Атовуллоев Грузияда ушланди.

Атовуллоевнинг телефон орқали Озодликка маълум қилишича, Чехия Республикасидан самолётда Тбилиси шаҳрига учиб борган пайтда паспорт текширув пунктида тўхтатиб қолинган ва ҳозирда ҳам аэропортда ушлаб турилибди.

Атовуллоевга кўра, Грузия расмийлари у Тожикистон сўровига кўра ушлашганини маълум қилишган.

Додожон Атовуллоев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва унинг оила аъзоларини танқид қилиб келгани билан оммага танилган.

Ўтган ой Атовуллоев Прага шаҳридан Москвага учиб борган пайтда Шереметьево аэропортида қўлга олиниб ортга қайтариб юборилган эди.

Сўнгги 20 йил давомида Россияда яшаб келган Додожон Атовуллоев ўтган йил суиқасддан омон қолган. У ўзига қарши суиқасд журналистик фаолияти билан боғлиқ деган ишончда.
XS
SM
MD
LG