Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:02

Guardian Сноудендан олган маълумотларни ўчиришга мажбур қилинди


Guardian газетаси мухаррири Алан Расбрижер.
Guardian газетаси мухаррири Алан Расбрижер.
Британиянинг Guardian газетаси АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноудендан олинган маълумотларни ўчиришга мажбур қилинганини билдирди.

Газетанинг сешанба кунги сонида мухаррир Алан Расбрижернинг ёзишича, компютер хотирасида сақланган Сноудендан олинган маълумотлар Британия хавфсизлик хизматининг (GCHQ) икки ходими назоратида Guardian идорасида йўқ қилинганини ёзди.

Расбрижерга кўра, Guardian газетаси Сноуден сиздирган маълумотларни чоп қилганидан кейин ҳукумат томонидан нашрга нисбатан босим бўлган.

Эдвард Сноуден АҚШ разведка хизматларининг электрон кузатув дастурларига оид махфий маълумотларни оммага ошкор қилган.

Якшанба куни Лондоннинг Хитроу аэропортида Сноудендан олинган маълумотларни биринчи бўлиб чоп этган Guardian журналисти Глен Гринвалднинг ҳамкори, Бразилия фуқароси Дэвид Миранда тўққиз соат ушлаб турилиб сўроқ қилинган.

Британия полициясига кўра, у терроризмга қарши қонун доирасида ушланган.
XS
SM
MD
LG