Линклар

logo-print
Ироқнинг Курд мухтор тумани расмийлари Суриядан келаётган қочқинлар учун уч минг кишилик квота белгилади.

Халқаро миграция ташкилоти вакили Жумбе Умарий Жумбенинг маълум қилишича, жорий этилган квотага қарамай, ўтган душанба куни беш минг қочқиннинг чегарадан ўтишига рухсат берилган.

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича идораси маълумотларига кўра, ўтган пайшанбадан буён Ироққа Суриядан қарийб 30 минг киши қочиб ўтган. Уларнинг кўпчилигини суриялик курдлар ташкил этади.

2011 йил мартида Сурияда қуролли тўқнашувлар бошланганидан буён қўшни мамлакатларга икки миллионга яқин суриялик қочиб ўтгани айтилади.
XS
SM
MD
LG