Линклар

logo-print
Москва шарқидаги Голяново туманида ноқонуний меҳнат муҳожирлари учун барпо қилинмиш муваққат лагер тугатилди. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, лагерда сақланган фуқароларнинг бир қисми депортация қилинган, қолган 234 киши эса Северний посёлкасидаги чет эллик фуқароларни тутиб туриш марказига кўчирилган.

Мазкур марказда суд қарорига кўра ушланган чет эллик фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун бир неча чодир тикилиши айтилмоқда.

Москва ва Подмосковье бозорларида кенг кўламли текширувлар июл ойида “Матвеевский” бозорида полициячи калтакланганидан кейин бошланганди. Мазкур рейдлар чоғида юзлаб меҳнат муҳожири, шу жумладан, ўзбекистонликлар қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG