Линклар

Қизил Хоч раҳбари Пхенянга сафар қилди


Қизил Хоч халқаро қўмитаси президенти Петер Маурер.

Қизил Хоч халқаро қўмитаси президенти Петер Маурер.

Қизил Хоч халқаро қўмитаси президенти Петер Маурер Шимолий Корея пойтахтига ташриф буюрди. Бу сўнгги 21 йил бадалида Қизил Хоч раҳбарининг бу мамлакатга илк сафаридир.

Маълумотларга кўра, сафар чоғида жаноб Маурер иккига бўлинган Корея ярим оролидаги оилаларни бирлаштириш ва бошқа гуманитар масалаларни муҳокама қилади.

Шимолий Кореяда уч кун бўлгандан кейин Қизил Хоч раҳбарининг Жанубий Кореяга сафар қилиши кутилмоқда.

Корея иккига бўлинганидан 72 минг нафар кореялик чегаранинг нариги томонида қолган яқинлари билан кўришолмай қолган. Бу одамларнинг ярмидан кўпининг ёши 80 дан ошгани айтилади.
XS
SM
MD
LG