Линклар

Грузияда ушланган тожик мухолифати етакчиси Атовуллоев қўйиб юборилди


Грузия ҳукумати тожик мухолифати етакчиларидан бири ва таниқли журналист Додожон Атовуллоевни қўйиб юборди.

Атовуллоев сешанба куни Чехия Республикасидан самолётда Тбилиси шаҳрига учиб борган пайтда паспорт текширув пунктида тўхтатиб қолинган ва аэропортда ушлаб турилган эди.

Чоршанба куни Атовуллоев сиёсий бошпана олган Германияга етиб келди.

Тожик мухолифати раҳбарининг Озодликка айтишича, Грузия расмийлари уни Тожикистоннинг экстремизм ва терроризм айблови бўйича сўровига мувофиқ ушлаган.

Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Тожикистоннинг сўрови сиёсий мотивларга асосланганини таъкидлаб, Грузия ҳукуматини Атовуллоевни дарҳол озод қилишга чақирди.

Додожон Атовуллоев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва унинг оила аъзоларини танқид қилиб келгани билан оммага танилган.

Ўтган ой Атовуллоев Прага шаҳридан Москвага учиб борган пайтда Шереметьево аэропортида қўлга олиниб ортга қайтариб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG