Линклар

АҚШ президенти Ҳиндистон бош вазири билан келаси ой учрашади


АҚШ президенти Б.Обама (ч) ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли ш., 2010 йил 8 ноябр.

АҚШ президенти Б.Обама (ч) ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли ш., 2010 йил 8 ноябр.

Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ келаси ой Оқ Уйда АҚШ Президенти Барак Обама билан музокара ўтказади.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс сешанба куни Вашингтонда ҳиндистонлик ҳамкасби Шившанкар Менон билан сўзлашувидан кейин Обама ва Сингҳ ўртасидаги учрашув 27 сентябр кунига белгиланганини эълон қилди.

Ҳорижий кучлар Афғонистонни тарк этишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда АҚШ Ҳиндистонга Покистон билан юзага келган кескин вазиятни бартараф қилиш хусусида босимни кучайтирмоқда.

Яқинда АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден ва Давлат котиби Жон Керри Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун Деҳлига сафар қилди.

Манмохан Сингҳ Ҳиндистоннинг ашаддий рақиби ҳисобланган Покистон билан тинчлик музокараларини қайта бошлашга урингани учун ўз мамлакатида кескин танқидга учраган.
XS
SM
MD
LG