Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Волгоградга янги рейс очишни режаламоқда


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Россиянинг Волгоград шаҳрига янги рейс очишни режаламоқда.

Бу ҳақда авиакомпания ўзининг Интернетдаги расмий сайтида хабар қилди. 18 сентябрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли самолётлар Тошкент-Волглград-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига бир марта учади.

А320 русумидаги самолётларда амалга ошириладиган парвозлар сонини кейинчалик ҳафтасига икки мартага кўпайтириш режаланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 15 июлдан бошлаб Россияга учаётган Ўзбекистон резидентлари, жумладан, фуқароларига ҳам авиачипталарни фақат АҚШ долларига сотмоқда.

Ҳозир Тошкентдан Москвага бир томонга самолёт чиптасининг нархи тахминан 330 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
XS
SM
MD
LG