Линклар

logo-print
2013 йил 16-17 октябр кунлари Тошкентда Тўққизинчи пахта ва текстил ярмаркаси ўтказилади.

Ҳар йили уюштириладиган ярмарка қатнашчилари Ўзбекистонда етиштирилган пахтани сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаш имкониятига эга бўлади.

2012 йилги тадбирда дунёнинг 38 давлатидан келган 1000 дан ортиқ хорижий ширкат вакиллари иштирок этган.

Ўтган йилги ярмаркада 12та хорижий ширкат билан қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган 150та шартнома имзоланган.

Ўзбекистон пахтасининг асосий харидори Бангладеш, Хитой ва Жанубий Корея ҳисобланади.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилгани боис ҳуқуқ ҳимоячилари хориж ширкатларини Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилишга чақириб келмоқда.

Шу кунга қадар дунёнинг 108 та чакана савдо ширкати Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотлардан воз кечган.

Улар орасида H&M, Gap, Walmart, TESCO, Gucci, Yves, Saint Laurent каби машхур ширкатлар ҳам бор.

“Ўзпахтасаноат” уюшмаси расмийсининг РИА Новости агентлигига айтишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов имзолаган қарорда 2013 йил учун пахта тайёрлаш режаси тасдиқланган.

Жорий йилда Ўзбекистонда 3,35 миллион тонна пахта хом ашёси тайёрланиши режаланган.

Ўзбекистон йилига 3¸5 миллион тонна атрофида пахта етиштиради. Бу пахтадан 1¸1 миллион тонна тола¸ 1,7 миллион тонна уруғлик чигит олинади.
XS
SM
MD
LG