Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:58

Тошкентда 14 минг долларга йўқ Nexia, Киевда 7 мингга сотилмаяпти


Украинадаги автосалонлар GM Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарган Daewoo Nexia автомобиллари савдосини тезлаштириш мақсадида улар нархини туширишга қарор қилди. Бир йилдан кўпроқ туриб қолган бу машиналар ҳозирда украиналикларга 7 минг АҚШ доллари атрофида таклиф қилинмоқда. Ўз мамлакатида йиғилаëтган айни машинани сотиб олиш учун ўзбекистонликлар эса камида 12 минг доллар тўлаб¸ 2014 йил охирига қадар кутишлари керак.

Украинада Nexia кетмай қолди

Киев марказидаги Uz-Daewoo автосалони бошқарувчиси Озодлик мухбири билан суҳбатда¸ 2012 йилда ишлаб чиқарилган Nexia автомобиллари бозори сустлиги ва Ўзбекистондан янги машиналар келишига замин ҳозирлаш эҳтиëжи боис¸ бу машиналар нархи туширилганини билдирди:

- 2012 йилдан қолган машиналарни арзонлатдик. Бошланғич нарх 66 минг 200 украин гривнаси. 62 мингликлари ҳам бор¸ фақат уларда эҳтиëт ғилдираги ва магнитофон йўқ. Долларда бу 7600-7700 га тўғри келади¸ дейди Киевдаги автосалон бошқарувчиси.

Бу суҳбатдошга кўра¸ Украинада Nexia машинаси ўз категориясидаги автомобиллар орасида нархининг арзонлиги билан харидор диққатига тушган ва бу машиналар савдосининг кейинги ойларда сустлашгани улар нархини 10 фоизга арзонлатишга сабаб бўлган.

Аммо:

- Ҳозир Украинада ҳам ëз¸ одамлар асосан дам олиш билан машғул ва айни кунларда умумиятла автомобил бозорида савдо унча йўқ. Шунинг учун арзонлатганимиздан кейин Nexia савдоси жонланди¸ дея олмайман. Машина савдоси сентябр ўрталарига бориб қизий бошлайди¸ дейди Киевдаги Uz-Daewoo автосалони бошқарувчиси.

Киевдаги яна бир автосалон менежери ҳам Nexia савдосини рағбатлантириш мақсадида нархлар август ойида арзонлатилгани¸ аммо нарх арзонлагани бу машиналар савдосини кучайтирмаганини эътироф қилди.

Тошкентда харидор кўпу¸ Nexia йўқ

Ўзбекистондан олиб келинган Daewoo Nexia автомобиллари Украина автосалонларида тўпланиб қолиб¸ уларга 7600 долларга ҳам харидор топилмаëтган айни кунларда¸ Тошкент автосалонларида Nexia “отлиқ”қа ҳам йўқ.

Озодлик мухбири боғланган Тошкентдаги йирик автосалон ходимлари¸ ҳозирда ҳатто Nexia олиш учун шартнома тузиш жараëни ҳам ëпилгани¸ бундай шартнома тузганлар эса¸ 2014 йилга қадар машина тайëр бўлишини кутишларини билдирдилар:

- Бизда ҳозир Cobaltбор¸ Lacetti бор¸ Malibu бор¸ Captiva бор¸ лекин Nexia йўқ. 12 кунча договор берди¸ шунда келиб навбатга ëзилганлар ëзилиб¸ пулини тўлаб кетди. Долларгаям бўлди¸ сўмгаям бўлди¸ дейди Тошкент автосалонларидан бири сотувчиси.

“Бугун Ўзбекистонда йиғилаëтган Nexia машинасини оламан деган ўзбекистонлик нима қилиши керак?”¸ деган саволга бу ходим “эркин савдо”да экани писанда қилинаëтган бу машина калитини олиш учун қилиниши лозим амалларни тушунтирди:

- Оламан десангиз¸ келасиз¸ ҳар хил ранги бор. Ранги тўғри келса¸ қайси позициясини олишингизни танласангиз¸ нархнинг 85 фоизини кассага тўлайсиз¸ кейин 2014 йилнинг охиригача кутасиз. Қайси ой берса¸ сизга телефон қилинади¸ келиб олиб кетасиз. 85 фоизни сўмда тўлайсиз¸ деган автосалон ходими Nexiaнинг айни кунлардаги нархларини айтишни истамади.

Озодлик суҳбатлашган бошқа автосалон ходимига кўра¸ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган ва бугун Украинада 7600 АҚШ долларига ҳам харидор топилмаëтган Nexia автомобиллари нархи 12-14 минг АҚШ долларини ташкил этади:

- Ҳозир ўзи Nexiaга шартнома йўқ. Шартнома бериб бўлинди. Нархлари 31 миллион 300 дан 35 миллионгача бор¸ деди бу автосалон ходими.

Ўзбекча экспорт

Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаëтган Nexiaнинг ҳали йиғилмаган нусхаси учун унинг 85 фоиз нархини тўлашга рози харидорга ҳам шартнома берилмаëтгани¸ бу Nexia нархининг ўзбекистонликлар учун¸ масалан Украина салонларида туриб қолган машиналар нархидан икки баравар қиммат қилиб белгилангани Киев автосалонлари расмийларини ҳайратга солмай қўймади:

- Бундай ҳолат мени жуда-жуда ҳайрон қолдиради. Бизда бу машина турибди. Нима учун Тошкентда йўқ¸ бунисини тушунмайман. Ўзбекистон ичкарисида ишлаб чиқарилаëтган машинанинг ўзбекистонликларга бир йилдан кўпроқ вақт кутиб¸ икки баравар қимматга сотилаëтгани ортида қандай мантиқ бор¸ мен буни тушунишга¸ сизга тушунтиришга¸ очиғи¸ ожизман¸ деди Киевдаги Uz-Daewoo автосалони менежери.

Ўзбекистонликлар орасида анча харидоргир саналганига қарамай¸ 2013 йил биринчи ярмида GM Uzbekistan Америка-Ўзбекистон қўшма корхонаси Нексия русумидаги автомобил ишлаб чиқаришни 28,7 фоизга камайтириб¸ уни йилига 30 431 донага туширди.

Расмий изоҳга кўра¸ бу ўтган йил сентябр ойида Cobalt русумидаги янги автомобил йиғила бошлангани билан боғлиқ.

Давлат Статистика қўмитаси расмийси Озодлик билан суҳбатда жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистонда 122 минг 615 дона автомашина ишлаб чиқарилгани ва бу рақамнинг ўтган йилги кўрсаткичдан 11¸3 фоизга кўплигини билдирди.

Июл ойи бошида GM Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилган саккиз турдаги машина нархлари 7,0 фоиздан 28,1 фоизгача қимматлади.

XS
SM
MD
LG