Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

Guardian ҳамон Сноуден берган махфий ҳужжатларни чоп этиш ниятида


Британияда чиқадиган Guardian газетаси бош муҳаррири Алан Расбрижер Лондон ҳукумати АҚШ хавфсизлик хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуден тақдим этган махфий ҳужжатлар нусхасини йўқ қилишга мажбурлаганини баëн қилди. Муҳаррирга кўра¸ газета Сноуден берган ҳужжатларни чоп қилишни давом эттирган тақдирда¸ ҳукумат уни судга тортиш билан пўписа қилмоқда.


“Агар Британия ҳукумати бундай босимни давом эттирса¸ Guardian газетаси Сноуден берган махфий ҳужжатларни Америка ва Бразилияда чоп этиш ниятида”¸ деди жумладан Расбрижер.

Бундай баëнотга муносабат билдирган Британия Бош вазири маъмурияти расмийси¸ уни “ҳақиқатдан йироқ” дея баҳолади ва ҳукумат таҳририят ишига аралашмаганини иддао қилди.

Мухолифатдаги Меҳнат партияси¸ бу воқеа юзасидан махсус парламент текшируви ўтказиш талаби билан чиқди.

Британия ҳукумати ва мамлакатдаги етакчи нашр ўртасида юзага чиққан бу можарони шарҳлаган Guardian таҳлилчиси Люк Ҳардинг АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуден тақдим этган махфий ҳужжатларнинг газетада чоп этилгани лондондагилар асабини ниҳоятда бузганини айтади:

- Газетамиз идорасига келган юқори даражали расмийлар орқали Британия ҳукумати Сноуден берган материалларнинг чоп этилишидан кескин норозилигини билдирди ва бу ҳужжатларнинг ҳукуматга топширилиши ëхуд йўқ қилинишини талаб қилди. Бундай талаб¸ махфий ҳужжатларнинг Сноуден томонидан ўғирлангани ва қонуний эгасидан рухсат олмай туриб¸ бу материалларни чоп қилиб бўлмаслиги билан изоҳланди.

Биз бу иддаога махфий ҳужжатларнинг чоп этилиши жамоатчилик манфаатига хизмат қилишини айтиш орқали жавоб бердик. Ҳукумат бизга ҳақиқатан суд билан пўписа қилмоқда ва ана шу босим остида бош муҳарриримиз компютер файллларимизда сақланган АҚШ махсус хизматлари махфий ҳужжатлари нусхаларини йўқ қилишга мажбур бўлди¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Guardian газетаси шарҳловчиси Люк Ҳардинг.

Бундай босимга қарамай¸ Guardian таҳририяти Сноуден тақдим этган махфий ҳужжат нусхалари бошқа давлатларда сақланаëтгани ва газета бу материалларни бошқа ҳудудларда чоп қилиш режасида эканини таъкидламоқда:

- Биз¸ албатта¸ бу ҳужжатларни чоп этишни давом эттирамиз. Қолаверса¸ бизда Сноуден портфелидаги янги ҳужжатларни олиш канали ҳам очиқ қолмоқда. Газетамизда Америка махсус хизматларининг фаолиятига доир янги ҳужжатлар пайдо бўлади. Бу янги материалларда эса¸ нафақат АҚШнинг қарийб барча аҳолиси¸ балки бошқа давлат фуқароларининг ҳам Америка махфий хизматлари томонидан ëппасига кузатув остида эканига оид ҳужжатлар чоп этилади¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Guardian шарҳловчиси Ҳардинг.

Британия ҳукумати¸ Ҳардингга кўра¸ 2000 йилда қабул қилинган антитеррор қонунига мувофиқ Guardian газетасини судга тортиши ва унга катта миқдорда жарима солиб¸ ëпишгача бориб етиши мумкин. Аммо бу жараëн¸ таъкидланишича¸ Эдвард Сноуден эркин матбуотга тақдим қилган махфий ҳужжатларнинг жамоатчиликка етиб боришини тўхтат олмайди:

- Америка расмийлари¸ Сноуден олиб чиққан материаллар устидан назоратни йўқотиб бўлдилар ва ҳатто бизни судга тортиб¸ газетамизни ëпган тақдирларида ҳам¸ бу ҳужжатлар бошқа нашрларда чоп қилинаверади. Суд бу жараëнни тўхтатa олмайди¸ дейди Люк Ҳардинг.

Бугунга келиб нафақат Британия¸ балки умужаҳон миқëсида жиддий ахборот манбаси сифатида эътороф этилган Guardian газетасининг АҚШдаги нашри мухбири Гленн Гринвальд Эдвард Сноуден билан у Ҳонг-Конгда эканида учрашиб¸ биринчи интервюни чоп этган таниқли журналист.

Асли АҚШ фуқароси Гринвальд касбига кўра ҳуқуқшунос ва ҳозирда Бразилияда яшайди. Ғарб сиëсатидаги сўлчи ва либераллар¸ ҳуқуқ ташкилотлари билан яқин алоқада ишлаб келаëтган Гринвальд¸ аввалига Жорж Буш¸ ҳозирда эса¸ Барак Обама сиëсатининг ашаддий танқидчиларидан бири.

Guardian шарҳловчиси Люк Ҳардингнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ июн ойида Ҳонг-Конгдаги учрашув пайтида Эдвард Сноуден АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг 20 мингдан ошиқ махфий ҳужжатини Гринвальдга тақдим этган ва эндиликда дунëдаги бирор қудрат бу ҳужжатларнинг жамоатчиликка ошкор бўлишини тўхтата олмайди.
XS
SM
MD
LG