Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:40

Қоҳира суди Ҳусни Муборакни шартли озод қилиш ҳақида қарор чиқарди


Миср давлат телевидениеси Қоҳира шаҳар суди мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборакни шартли равишда қамоқдан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарганини хабар қилди.

Прокурорлар суднинг чоршанба кунги қарори юзасидан апелляция судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлгани учун Муборакнинг қачон қамоқдан озод қилиниши номаълум бўлиб қолмоқда.

21 август кунги суд қарори Муборак давлатга қарашли медиа ширкатидан совға олгани айблови бўйича очилган жиноий ишга таллуқли.

Ундан олдин ўтказилган учта судда ҳакамлар Ҳусни Муборакни шартли озод қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG