Линклар

logo-print

WikiLeaks га минглаб махфий маълумот сиздирган АҚШ аскари 35 йилга кесилди


WikiLeaks Интернет сайтига юз минглаб махфий ҳужжатни тақдим этганликда айбланган АҚШ армияси аскари Бредли Мэннинг 35 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

25 яшар собиқ аскарнинг иши бўйича ҳукм Мэриленд штатидаги Форд Мийд судида ўқилди.

Ўтган ой Бредли Мэннинг 20 та жиноят содир этганликда айбланган эди.

Прокурорлар Мэннингга 60 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

Бироқ суд ҳакамлари энг оғир айблов, яъни, душманга ёрдам берганлик айбловини инобатга олмади.

Бредли Мэннинг 2010 йилда Ироқда ҳарбий хизматни ўтаган пайтда АҚШнинг минглаб махфий дипломатик ёзишмалари, Ироқ ва Афғонистондаги жанглардан йўлланган ҳисоботларни WikiLeaks Интернет сайтига берган.

Бу АҚШ тарихида энг катта ҳажми оммага ошкор қилинган махфий маълумотлардир.
XS
SM
MD
LG