Линклар

Одессада “Учинчи рақамли телеканал” журналистлари Алексей Ишченко ва Дмитрий Ишченкога ҳужум қилинди.

Интерфакснинг Украина Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилишича, икки нафар номаълум шахс телеканал ходимлари ўтирган автомобил йўлини кесиб чиқиб, уни тўхтатганлар ҳамда машина ойнасини синдириб, уларни калтаклай кетганлар. Ҳужумчилар ўз ҳаракатларини суратга олган журналистнинг қўлидан камерани тортиб олиб, кўздан ғойиб бўлганлар.

Кейинроқ милиция ҳужумда гумонланган икки кишини қўлга олган.

Телеканал раҳбарияти баёнотида журналист Алексей Ишченкога сўнгги пайтларда бир неча бор таҳдид қилингани айтилади. Бу таҳдидлар унинг Одессада чекиладиган банг моддаси савдоси бўйича журналистик текширув ўтказаётгани билан боғлиқ бўлган.
XS
SM
MD
LG