Линклар

logo-print

ЕИ Мисрга қурол-аслаҳа етказиб беришни вақтинча тўхтатади


ЕИнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

ЕИнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

Чоршанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Мисрга ички қатағонларда ишлатилиши мумкин бўлган қурол-аслаҳа ва бошқа техника етказиб беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида келишиб олдилар.

Бу ҳақда ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон маълум қилди.

Унга кўра, вазирлар учрашувида Мисрга иқтисодий ёрдам кўрсатиш ва бу мамлакат фуқаролик жамияти тузилмаларини қўллашни давом эттиришга қарор қилинган.

Эштон Мисрда бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик учун ўзаро курашаётган барча томонларни музокара бошлашга чақирди.

ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Мисрда армиянинг тартибсизликларни бостириш учун номутаносиб куч қўллаганини ҳам, мамлакат ҳарбий раҳбариятига қарши курашаётган гуруҳларнинг зўравонлик ҳаракатларини ҳам қораладилар.

Сўнгги ҳафтада Мисрда ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида юз берган тўқнашувларда юзлаб одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG