Линклар

Вашингтон Сурияда кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарлардан ташвишда


Дамашқ яқинидаги ҳужумда, маълумотларга кўра, кўплаб вояга етмаган болалар ҳам нобуд бўлган.

Дамашқ яқинидаги ҳужумда, маълумотларга кўра, кўплаб вояга етмаган болалар ҳам нобуд бўлган.

АҚШ Сурия расмийларини, суриялик мухолифатчилар таъкидлашича, армия тинч аҳоли вакилларига қарши кимёвий қурол қўллаган ҳудудларга БМТ инспекторлари кириши учун имконият яратиб беришга чақирди.

Оқ уй вакили Жошуа Эрнест баёнотида Вашингтон бу хабарлардан қаттиқ ташвишга тушгани ва БМТни бу иддаоларни текширишга зудлик киришишга чақириши айтилади.

Чоршанба куни йиғилган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Дамашқ яқинидаги армия ҳужуми чоғида кимёвий қурол қўлланилганига оид маълумот бўйича текширув ўтказиш чақириғидан тийилди. Кенгаш аъзолари фақат кимёвий қурол қўлланилганига оид маълумотга аниқлик киритилиши лозимлигини билдирдилар, холос. Бу ҳақда Аргентинанинг БМТдаги доимий вакиласи Кристина Персевал маълум қилди.

Унга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига оид иддаолардан жиддий ташвишга тушганлар.

- БМТ Хавфсизлик кенгаши бу масалага аниқлик киритиш зарурлиги борасида якдил, - деди Кристина Персевал.

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Сурияда кимёвий қурол қўлланилишига оид маълумот БМТ инспекторлари томонидан текширилиши лозимлиги бўйича бевосита чақириққа Россия ва Хитой қарши чиққан.

Чоршанба куни сурия мухолифати Дамашқ яқинида исёнчиларга қарши олиб борилган амалиёт чоғида ҳукумат кучлари томонидан кимёвий модда қўлланилгани туфайли 1 минг 300 га яқин киши ҳалок бўлгани ҳақида билдирганди.

Сурия ҳукумати ва армияси бу айбловни рад этган.
XS
SM
MD
LG