Линклар

logo-print

Хитойда Коммунистик партиянинг собиқ қудратли аъзоси суд қилинмоқда


Бо Силай Чонгқин шаҳар ҳокими бўлган ва Хитойда ҳукмрон бўлган Коммунистик партия доимий қўмитаси аъзолигига номзод деб кўрилган.

Бо Силай Чонгқин шаҳар ҳокими бўлган ва Хитойда ҳукмрон бўлган Коммунистик партия доимий қўмитаси аъзолигига номзод деб кўрилган.

Хитой ҳукуматининг собиқ мулозими суд қилинмоқда. Бо Силай Хитой Коммунист партиясининг энг қудратли вакилларидан бўлган ва унинг устидан пайшанба куни бошланган суд Хитойда кўп йилдан бери мисли кўрилмаган воқеа, деб қаралмоқда.

Бо Силай порахўрлик, давлат пулларини ноқонуний ўзлаштирганлик ва ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Суд расмийларининг айтишича, маҳкама иши пайшанба куни Жинан шаҳрида бошланган.

Бо бир пайтлар мамлакат жануби-ғарбидаги Чонгқин шаҳар ҳокими бўлган ва Хитойда ҳукмрон бўлган Коммунистик партия доимий қўмитаси аъзолигига номзод деб кўрилган.

Бироқ 2011 йилда Бо британиялик бизнесмен Нил Ҳейвуд ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилингач унинг сиёсий карьераси барбод бўлди. Ўшанда Чонгқин шаҳар полиция бошлиғи британиялик тадбиркорнинг ўлдирилишига оид маълумотларни АҚШ консуллигига тақдим қилган ва Бонинг хотини Ҳейвуднинг ўлдирилишида айбдор, деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG