Линклар

logo-print

Москва сайлов комиссияси Алексей Навальний номзоди бекор қилиниши мумкинлигини айтмоқда


Алексей Навальний расмийларнинг бу ҳаракати сайловнинг иккинчи давраси “муқаррар” бўлиб қолганини кўрсатади, демоқда.

Алексей Навальний расмийларнинг бу ҳаракати сайловнинг иккинчи давраси “муқаррар” бўлиб қолганини кўрсатади, демоқда.

Москва шаҳар сйлов комиссияси раиси шаҳар мэри лавозимига мухолифат номзоди Алексей Навальний сайловолди кампанияси давомида қонунни бузганига оид иддаолар ўрганилаётганини маълум қилди. Бу иддаолар тасдиқланса, Навальний келаси ойга белгиланган сайловда номзод сифатида иштирок этиш имконидан маҳрум бўлиши мумкин.

Сайлов комиссияси раиси Валентин Горбуновнинг пайшанба куни айтишича, мухолифат етакчиси Навальний сайловолди кампанияси жамғармаси ҳисобидан молияланмаган материалларни тақатганига оид шикоятлар текширилмоқда.

Горбунов сайлов комиссияси бу текширув натижаларига кўра, “келажакда” Навальнийни номзод сифатида рўйхатга олиш қарори бекор қилиниши мумкин, дея таъкидлади.

Навальний ўзининг Twitter саҳифасида расмийларнинг бу ҳаракати сайловнинг иккинчи давраси “муқаррар” бўлиб қолганини кўрсатади, дея муносабат билдирди.

Москва мэри вазифасини вақтинча бажараётган Сергей Собянин сўнгги сўров натижаларига кўра, олдинда кетмоқда. Лекин мэрликка даъвогарлардан бирортаси биринчи босқичда 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, энг кўп овоз олган иккита номзод яна куч синашади.
XS
SM
MD
LG