Линклар

Сурия ҳукумати Дамашқ четини бомбардимон қилмоқда


Сурия мухолифати чоршанба куни уюштирилгани иддао қилинаётган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 136 кишидан 1300 кишигача бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Сурия мухолифати чоршанба куни уюштирилгани иддао қилинаётган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 136 кишидан 1300 кишигача бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Сурия ҳукумат кучлари Дамашқ яқинидаги ҳудудларни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Мухолифат чоршанба куни бу ҳудудлар ҳукумат тарафидан кимёвий қурол билан ҳужум қилинганини айтган эди. Бу иддаолар чоршанба куни халқаро майдонда шов-шувларга сабаб бўлди. БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда мажлис ўтказиб, кимёвий қурол ишлатилганига оид хабарлар зудлик билан текширилиши керак, деган хулосани берди.



Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотининг маълум қилишича, ҳукумат қўшинлари ҳужуми пайшанба куни эрталабдан яна бошланган. Сурия мухолифати чоршанба куни уюштирилгани иддао қилинаётган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 136 кишидан 1300 кишигача бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Президент Башар ал-Ассад ҳукумати кимёвий қурол ҳужуми рўй берганига оид иддаоларни инкор қилмоқда.

Исёнчилар назоратидаги ҳудудларга кимёвий қуролдан ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарлар чоршанба куни халқаро майдонда шов-шувларга сабаб бўлди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ёпиқ эшиклар ортида фавқулодда мажлус ўтказди. Кенгаш аъзолари бу борада зудлик билан мустақил текширув ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Хавфсизлик кенгаши раиси, Аргентинанинг БМТдаги элчиси Мария Кристина Персевал чоршанба кунги мажлисдан кейин журналистларга бундай деди:

- Кенгаш аъзолари орасида бу иддаолар хусусида қаттиқ хавотир борлигини аниқ айтишим мумкин. Нима рўй бергани аниқланиб, вазият синчковлик билан кузатилиши лозим, деган фикрдамиз. Кенгашнинг барча аъзоси қайси тараф ва қандай вазият бўлишидан қатъий назар, кимёвий қуролларнинг қўлланиши халқаро қонуннинг бузулишидир, деб ҳисоблайди, деди БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси.

Лекин Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли пайшанба куни қилган чиқишида БМТ Хавфсизлик кенгаши амалий чора кўрматётганидан хафсаласи пир бўлганини баён қилди.

- Қизил чизиқларнинг барча кесиб ўтилди, лекин БМТ Хавфсизлик кенгаши бирорта қарор қабул қила олгани йўқ. Бу янгидан-янги қизил чизиқларни белгилаётган мамлакатлар ва барчамиз зиммамизга тушадиган масъулиятдир, деди Туркия расмийси.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг чоршанба кунги мажлисида, кимёвий қуролларга оид иддаолар ҳозирда Сурияда иш олиб бораётган БМТ инспекторлари тарафидан текширилиши керакми, йўқми мавҳум бўлиб қолди.

Хабарларга кўра, чоршанба кунги йиғинда Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган Россия ва Хитой бу иддаолар БМТ томонидан зудлик билан текширилишига қарши чиқишган. Россия билан Хитой шу пайтгача Сурияга нисбатан санкцияларни жорий қилишга қаратилган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига вето қўйиб келган.

Россия кўп йиллардан бери Сурияга қурол сотиб келади ва Ассад режимининг асосий иттифоқчиси ҳисобланади.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус француз телевидениеси ва радиосига берган интервьюисда БМТ томонидан амалий чора кўрилишига оид қарор берилмаётгани вазиятида, алоҳида мамлакатларнинг ҳарбий интервенция масаласини кун танртибига олиб чиқиши фурсати келганини таъкидлади.

- Агар бу иддаолар тасдиқланса, Франциянинг позицияси аниқ, яъни бунга жавоб қайтарилиши керак. Жавоб деганда нимани назарда тутяпман? Албатта, у ерга аскарларни юбориш керак демоқчимасан, лекин халқаро ҳамжамият тарафидан бу аниқ қораланиши лозим ва бундай жавоб – аниқ сўзлар билан айтмоқчи эмасман – куч билан жавоб қайтарилиши керак, деди Франция бош дипломати.

Мухолифат тарафдорлари тарқатган, лекин мустақил манбалардан ҳақиқийлигини тасдиқлаш имкони бўлмаган видео ва фотосуратларда кимёвий ҳужум деб иддао қилинаётган воқеа қурбонлари, жумладан кўплаб болалар тасвирланган. Қурбонларнинг танасида жароҳатлар йўқлигини кўриш мумкин.
ДИҚҚАТ! Жасадлар тасвири бор!


Баъзи экспертлар гап зарин газининг қўлланилгани ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, деган тахминларни илгари сурмоқа. Лекин ҳужумда айнан қандай заҳарли модда ишлатилган бўлиши мумкинлигига оид аниқ маълумотлар йўқ.

Сурия ражимининг иттифоқчиси саналган Россия воқеа қандай вазиятда рўй берганини шубҳа остига олиб, бу исёнчилар тарафидан уюштирилган “провокация” бўлиши мумкин, дея таъкидлади.

Ҳозирда Сурияда БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича экспертлар гуруҳи бундан аввалги иддаоларни текшириш устида иш олиб бормоқда. Бироқ экспертлар гуруҳи етакчиси, чоршанба куни кимёвий ҳужум рўй бергани иддао қилинган ҳудудни бориб кўриш учун БМТ раҳбариятидан янги кўрсатмалар бўлиши кераклигини билдирди.

Сурия можаросининг иккала тарафи ҳам бир-бирини кимёвий қурол қўллаганликда айблаб келади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG