Линклар

logo-print

Ҳусни Муборак қамоқдан озод қилинди


Ҳусни Муборак яна иккита жиноят ишида айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Ҳусни Муборак яна иккита жиноят ишида айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Мсирнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак қамоқдан озод қилиниб, Қоҳирадаги ҳарбий госпиталга кўчирилгани хабар қилинмоқда.

Пайшанба куни Миср прокурори унинг озод қилиниши тўғрисида қарор эълон қилган эди. Муборак Қоҳиранинг Тора қамоқхонасидан вертолётда олиб кетилди.

85 ёшли Муборак 2011 йил февралида халқ исёни натижасида ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан ўша йил апрел ойида қамоққа олинган эди.

Чоршанба куни Қоҳира суди Муборакнинг шартли равишда озодликка чиқарилиши тўғрисида қарор қилди. Бу қарор Муборакка нисбатан коррупция, хусусан давлатга қарашли медиа ширкатдан совғат олганликка оид айбловлар олиб ташланиши ортидан эълон қилинди.

Миср муваққат бюош вазири Ҳазим ал-Бедлавий собиқ президент Муборак уй қамоғига олинишини билдирди.

Муборак яна иккита жиноят ишида айбланувчи сифатида ўтмоқда. Суд бу ишлар бўйича маҳкама бошлангунига қадар Муборак очиқда бўлиши мумкин, дея қарор қилган.
XS
SM
MD
LG