Линклар

Россиядан одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинади.

Россиянинг Нягани шаҳрида Ўзбекистон сўрови билан қўлга олинган шахс ҳамюртларини Бирлашган Араб Амирликларига алдаб олиб бориб, у ерда жинсий қуликка сотган.

Ўзбекистон томони берган маълумотда айтилишича, қўлга олинган фуқаро 2007 йилдан 2009 йилгача бир гуруҳ одамлар билан тил бириктирган ҳолда Дубай шаҳрига қизларни жўнатган.

Россия прокуратураси қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга топшириш ҳақида қарор чиқарган.
XS
SM
MD
LG