Линклар

logo-print

Миллатчиликда айбланган қирғиз дипломати Тошкентга қайтди


Тошкентдан чақиртириб олинган Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Қанатбек Шаршенбек иш жойига қайтди.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида икки ҳафта олдин қирғиз дипломати ўзбек шифокорларини ҳақорат қилгани ва ўзбекларни камситувчи, миллатлараро нафратга асосланган чақириқларни айтгани ҳақида хабарлар берилган. Шундан сўнг дипломат Бишкекка чақиртириб олинган эди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришча, текширув давомида Қанатбек Шаршенбекнинг қўшнилари ва ҳайдовчиси у тўғрисида ижобий фикр билдиришган.

Ташқи ишлар вазирлиги дипломатга нисбатан илгари сурилган айбловлар ҳақиқатга зид келади, деб хулоса чиқарган.
XS
SM
MD
LG