Линклар

logo-print
Франция суди қозоғистонлик мухолифатчи Мухтор Аблязовни гаров эвазига ҳисбдан озод қилиш илтимосини қаноатлантирмади.

Қозоғистонда 6 миллиард долларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланаётган Мухтор Аблязов июль ойининг охирларида Украина сўрови билан Францияда қўлга олинган эди.

Франция суди “Аблязов ўз хавфсизлиги учун ҳисбдан озод қилинмаслиги керак”, деган қарорга келган.

50 ёшли Мухтор Аблязов президент Назарбоевнинг ашаддий танқидчиси ҳисобланади. У 2009 йилда Қозоғистон чиқиб кетган ва Европа давлатларида бошпана топган эди.

Аблязов Украина ва Россия томонидан ҳам молиявий қаллобликларда айбланиб келинади.
XS
SM
MD
LG