Линклар

Исроилга Ливан ҳудудидан 4 та ракета отилди


Ливан ҳудудидан отилган ракета қолдиғидан зарар кўрган автомашина.

Ливан ҳудудидан отилган ракета қолдиғидан зарар кўрган автомашина.

Пайшанба куни Ливан ҳудудидан Исроилга қарата 4 та ракета отилди. Исроил ҳарбийларига кўра, ракеталардан бири уриб туширилган, қолган ракеталар эса мамлакат ҳудудигача етиб келмаган.

Маҳаллий телеканалларда Исроил кўчаларида уйлар ва автомашиналар енгил зарар кўргани тўғрисидаги тасвирлар намойиш этилди. Ҳарбийларнинг айтишича, бу зарар уриб туширилган ракета қолдиқлари томонидан келтирилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Исроил ҳукмати ҳужум “Ал Қоида”га алоқадор гуруҳлар томонидан содир этилганини иддао қилмоқда.

Исроил армияси мазкур ҳужумга жавобан Ливан жанубига ракета отилгани тўғрисидаги хабарларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG