Линклар

logo-print

Барак Обама: Сурияда кимёвий қурол ҳужумига оид иддаолар катта ташвишга сабаб бўлди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама шу ҳафта бошроғида Сурияда уюштирилгани иддао қилинган кимёвий қурол ҳужуми “катта ташвишга сабаб бўлган воқеа” бўлди, дея таъкидлади.

Жума куни CNN телеканалида Обама “Қўшма Штатлар қайсидир маънода ҳал қилиши мумкин бўлган Сурияда мавжуд мазҳаблараро мураккаб муаммо баъзан бўрттирилади”, дея эътироф этди.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукуматини жорий ҳафтада иддао қилинган кимёвий қурол ҳужуми юзасидан текширув ўтказишда БМТ терговчилари билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Жума куни Жанубий Кореяга сафари чоғида гапирган Бан кимёвий қуролнинг қўлланиши халқаро қонунларга зид экани ва “инсониятга қарши бундай жиноятни амалга оширган тараф учун бунинг жиддий оқибатлари бўлиши керак”, дея таъкидлади.

Айни пайтда, БМТнинг маълум қилишича, Суриядаги фуқаролар уруши оқибатида мамлакатни тарк этган болалар сони бир миллионга етган. Бундан икки ярим йил аввал бошланган уруш оқибатида Суриядан икки миллион одам қочган.

БМТнинг болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ва қочқинлар идораси жума куни эълон қилган ҳисоботга кўра, уруш оқибатида яна 2 миллион суриялик ёшлар мамлакат ичида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG