Линклар

Узоқ Шарқда сув тошқини давом этмоқда


Хабаровскда дарё суви сатҳи 718 сантиметрга кўтарилди. Бу 1898 йилдаги рекорддан 75 сантиметрга кўпроқдир.

Хабаровскда дарё суви сатҳи 718 сантиметрга кўтарилди. Бу 1898 йилдаги рекорддан 75 сантиметрга кўпроқдир.

Россия шарқидаги Хабаровск шаҳрида оқиб ўтадиган Амур дарёсида сув сатҳи кўтарлишида давом этмоқда. Айни пайтда метеорологлар қаттиқ ёмғир яна икки кун давом этишини башорат қилмоқда.

Жума куни Хабаровскда дарё суви сатҳи 718 сантиметрга кўтарилди. Бу 1898 йилда қайд қилинган рекорд даражадан 75 сантиметрга кўпроқдир.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида сув тошқини оқибатида 23 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

Хабаровск вилоят ҳокимиятининг маълум қилишича, Хабаровск билан Комсомольск-Амур ўртасидаги катта йўлини сув ювиб кетган ва унда транспорт алоқаси тўхтатилган.

Амур дарёсининг қуйи узанида жойлашган Комсомольск-Амурда сув келишда давом этмоқда.

Хабаровскда юқорироқда жойлашган Бробижан вилоятида сув қайтаётган эди, лекин қаттиқ ёмғир бошланаётгани боис Амур дарёсида сув яна кўтарилмоқда.
XS
SM
MD
LG