Линклар

logo-print

16 нафар тинч афғонни ўлдирган АҚШ аскари узр сўради


Сержант Роберт Бэйлс шу пайтгача рўй берган ҳодиса учун очиқчасига узр сўрамаган.

Сержант Роберт Бэйлс шу пайтгача рўй берган ҳодиса учун очиқчасига узр сўрамаган.

Афғонистонда 16 нафар тинч фуқарони ўлдирган АҚШ аскари қурбонлар яқинларидан узр сўради.

Сержант Роберт Бэйлс пайшанба куни ўзи устидан ҳукм ўқилаётган пайтда бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши “қўрқоқлик” бўлган, дея эътироф этди. 39 ёшли Бэйлс устидан Вашинтон штатидаги ҳарбий базада ўтказилди. 2012 йилнинг март ойида рўй берган воқеа қурбонлари қариндошларига мурожаат қилиб, собиқ АҚШ аскари, “яқинларини йўқотган оилалардан узр сўрайман”, деди.

Бэйлс шу пайтгача рўй берган ҳодиса учун очиқчасига узр сўрамаган.

Июн ойидаги маҳкама пайтида Бэйлс ўлимга ҳукм қилинмаслик эвазига айбини бўйнига олган эди. Ҳозирда ҳарбий трибунал умрбод қамоққа ҳукм қилинган аскарга муддатидан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқи берилиши керакми, йқўми деган масалани кўриб чиқмоқда.

Қораловчи ва ҳимоячиларнинг якуни сўзлари жума куни тингланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG