Линклар

logo-print
Ўзбекистон мустақил бўлганига 23 йил тўлиш арафасида дунëнинг тўрт бурчагига сочилган миллионлаб ўзбеклар қалбида ватанпарварлик туйғулари жўш ураяптими?

Ўзбек ҳофизи куйлаган каби улар бугун “қайга борсам бошда дўппим” дея “ғоз юришаяптими” ?

Ўзбекистон ичкарисидагиларда ватанпарварлик туйғулари қанчалик юксак?

АҚШ элчихонаси олдида турнақатор навбатда турган ва Грин кардни қўлга қисиб мамлакатдан тезроқ чиқиб кетиш орзусида бўлганлар учун "ўзбек ватанпарварлиги" деган тушунча нимани англатади?

Хориждан иш топиб берадиган ширкатлар олдида навбатга ëзилиб Россия¸ Корея ва Қозоғистонга мардикор бўлиб ëлланаëтган ўзбеклар учун мамлакат мустақиллиги деган тушунчанинг қадри ва қиймати не қадар?

Ўзбекистоннинг Россиядаги ва бошқа мамлакатлардаги элчихоналари эшиклари олдида сарғайиб¸ ўзбек мулозимларининг таҳқиромуз муносабати билан юзлашган Ўзбекистон фуқаролари учун миллат шарафи нималарда зоҳир бўлмоқда?

Жавоби ханжар каби дилни ëрадиган бу саволлар фонида шоир Абдулла Ориповнинг мана бу мисралари истеҳзо каби янграйди:

Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Тупроғин кўзимга айлаб тутиё.
Нечун Ватан дея еру осмонни,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.

Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Боғларин жаннат деб кўз-кўз этаман,
Нечун ардоқларман тупроғини мен
Ўпаман: "Тупроғинг бебаҳо, Ватан"

Бу мавзу муҳокамасидан таркиб топган "Қурултой" эшиттиришини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG