Линклар

logo-print
23 август куни Тошкентдаги Паркент бозори яқинида Mercedes-Benz Conecto йўловчи автобусида ёнғин чиқишига электр тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансҳизмат” ширкати расмийларидан бири Озодликка билдирди.

Тошкентнинг Паркент бозори яқинида 70-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган Mercedes-Benz Conecto автобусида юз берган ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган.

“Тошшаҳартрансҳизмат” ширкатининг 70инчи автобус парки бош мухандиси Мухтор Турсуновнинг Озодликка айтишича, ёнғин жуда тез бартараф этилган.

Жаноб Турсуновга кўра, паркдаги кўп автобуслар анча вақтдан бери фойдаланилади - Ёнғин содир бўлган Mercedes-Benz Conecto автобуси 1994 йилда келтирилган автобусдир, техник кўрикдан ўтказилиб, бугун йўналишга чиққан эди, - деди Турсунов.

Бу Тошкент автобусларида рўй берган тўртинчи ёнғин ходисасидир.

Эслатиб ўтамиз, бунгача июн ва март ойларида ҳам Тошкентда худди шу русумдаги автобуслар ёниб кетган эди.
XS
SM
MD
LG