Линклар

logo-print

Ливанда содир этилган иккита портлашда 27 киши ҳалок бўлди


Портлашлардан бири суннийларнинг масжиди олдида рўй бергани айтилмоқда.

Портлашлардан бири суннийларнинг масжиди олдида рўй бергани айтилмоқда.

Ливаннинг Триполи шаҳрида бир неча дақиқа ичида бирин-кетин иккита портлаш содир бўлди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, жума кунги портлашлар оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлиб, 350дан ортиқ одам жароҳатланган.

Портлашлардан бири суннийларнинг масжиди олдида рўй бергани айтилмоқда. Жума кунги портлашлар Ливандаги вазият қўшни Суриядаги уруш боис ёмонлашаётган пайтда амалга ошди.

Ливанда кейинги пайтларда шиаларга доир ҳудудларда бир нечта ҳужум амалга оширилди. Бу ҳужумлар шиаларга доир Ҳизбуллоҳ жанггари гуруҳи Сурияга ҳукумат тарафида урушгани жанггариларни юбора бошлаши ортидан авж олди.

Триполида жорий йил бошроғида суннийлар билан шиаларнинг алавий мазҳаби вакиллари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган эди.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад ҳам алавий мазҳабига дохилдир.
XS
SM
MD
LG